Ссылки доступа

«Казахмыс» кончилар билан «меҳнат баҳси барқарорлашгани» ҳақида маълум қилди


Фаоллар ва «Казахмыс» корпорацияси маълумотларига қараганда, Қарағанда вилоятида ойлик маошлари оширилиши ва меҳнат шароитлари яхшиланишини талаб қилиб чиққан кончилар билан бўлиб ўтган музокаралар натижасида консенсусга эришилди.

«Казахмыс» корпорацияси 30 ноябрь куни кечқурун “Жанубий Жезқазған кони (ЖЖК) даги "Жезказганцветмет" корхонасида юзага келган меҳнат баҳси барқарорлашгани” борасида маълумот тарқатди. “Казахмыс” корпорациясининг барча корхоналари штат режимида фаолият юритмоқда”, — дейилади матбуот хизмати хабарида, аммо тафсилотлар келтирилмаган.

Иш ташлашлар тўхтатилгани ҳақида фаоллардан тасдиқлашнинг ҳозирча имкони бўлмади. 29 ноябрь куни ишга киришган ўнлаб кончилар, ойлик маошлари 70 фоизга оширилиши, пенсияга қўшимча хақ тўланиши, таълим ва соғломлаштириш тадбирлари билан таъминланишлари зарурлигини талаб қилиб, кондан юқорига чиқишдан воз кечишди.

Турли маълумотларга кўра, кон устида ҳам бир неча юз ишчи, жумладан бошқа шахталардан келганлар ҳам тўпланди.

Иш ташлашларни кузатиб турган Жезқазған шаҳридан келган фуқаро фаоли Берик Жагипаровнинг айтишича, ишчиларнинг талаби қисман қондирилди. Унинг айтишича, жумладан ойлик маошлар оширилиши борасида келишувга эришилди.

«Казахмыс» хусусий корпорацияси жаҳонда йирик рангли металл ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG