Ссылки доступа

Милиция ҚР собиқ муфтийсининг қўшхотинлик ҳақидаги баёнотини ўрганмоқда


Ҳуқуқ-тартибот идоралари Қирғизистон собиқ муфтийси Чубак Жалиловнинг иккинчи никоҳи ва кўп хотинликка қилган даъватини ўрганмоқда.

ИИВ хабарига кўра, икки хотинлик ва кўпхотинлик тўғрисидаги қонуннинг бузилишини аниқлаш мақсадида текширув ўтказилмоқда. Жиноят кодексининг 153 моддасига кўра бу каби жиноятлар учун икки йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади. Текширув якунларига кўра ҳуқуқий баҳо берилади.

Бундан аввал Қирғизистон собиқ муфтийси Чубак Жалилов ўзининг Youtubeдаги саҳифасида иккинчи никоҳи ҳақида маълум қилган эди. Унинг айтишича, «биринчи хотини хафа бўлган, бунга унинг ҳақи бор».

Унинг сўзларига кўра, у мамлакат қонунларига риоя этишга ҳаракат қилади, бироқ Қирғизистонда бирга яшаш тақиқланмаган. «Қонун бўйича, бир хўжаликда икки ёки бир неча аёл билан яшаган тақдирдагина қўш хотинлик жазоланади. Хотинлар билан алоҳида яшаш тақиқланмаган. Одамлар жазманлари ёки бошқа хотинлар билан яшайди. Бирга яшаш ёки фуқаровий никоҳ қонунда кўзда тутилмаган”, - дейди руҳоний.

Жалилов кимда имконият бўлса иккинчи бор уйланиш борасида тавсия берди. «Бу барча эркаклар учун мажбурий эмас», - деди собиқ муфтий.

Парламент депутатлари Аида Қасималиева ва Эльвира Сурабалдиева мажлисда ИИВ ва Бош прокуратурага мурожаат қилиб қонун бузилиши билан боғлиқ ҳодиса юзасидан текширув ўтказишни сўрашди.

XS
SM
MD
LG