Ссылки доступа

“Россия ҳамкорлиги” Хўжандда Фан ва маданият марказини очди (видео)


Хўжандда «Россия ҳамкорлиги» агентлиги Тожикистондаги ваколатхонасининг Россия Фан ва маданият маркази филиали очилди

Очилиш маросимида Россиянинг Тожикистондаги элчиси Игорь Лякин-Фролов ва Сўғд вилояти маъмурияти раисининг ўринбосари Анвар Ёқубийлар иштирок этишди.

Россия Фан ва маданият маркази филиали Хўжанд марказидаги иккиқаватли ҳашаматли бинода жойлашган. Бинода кутубхона, мутолаа зали, компьютер синфлари ва мажлислар зали мавжуд. Марказда рус тилини ўрганиш тўгараклари, ижод студияси ишлайди, кўргазмалар ва конференциялар ўтказиб турилади.

Эслатиб ўтамиз, биринчи Россия Фан ва маданият маркази ҳукуматлараро битимга биноан, 2011 йил 2 сентябрда Душанбеда очилган эди. Марказнинг асосий вазифаси рус маданиятини ёйиш ва рус тили мавқеини мустаҳкамлашдан иборат.

«Россия ҳамкорлиги» агентлиги раҳбари Любовь Глебованинг сўзларига қараганда, «Россия ҳамкорлиги» мақсадли федерал дастури доирасида, хорижда рус тилини ривожлантиришга 300 млн рублга яқин маблағ ажратилмоқда. "Ҳозир яқин ва узоқ хорижга тақсимланаётган маблағлар нисбати ўзгараяпти. Биз объектив сабаблардан келиб чиқиб, яқин хорижга кўпроқ маблағ киритишни бошладик. Тожикистонда рус тилида ўқитадиган ўқитувчилар етишмаяпти ", - деди Любовь Глебова.

Август ойида 30 нафар россиялик ўқитувчилар Тожикистонга келишди. Россиядан рус тилидаги 60 мингтадан ортиқ дарсликлар етказиб берилди.

Гуманитарная помощь Таджикистану: Россия направила в страну 60 000 учебников и 30 учителей
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:32 0:00

XS
SM
MD
LG