Ссылки доступа

Россиялик миллиардер Ўзбекистондаги газ лойиҳасидаги улушни сотиб олди


.

Россиялик тадбиркор Андрей Филатовнинг Brighttree Holding LTD компанияси Бахтиёр Фозиловга тегишли Altmax Holding Ltd нинг Ўзбекистондаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конидаги лойиҳанинг 50 фоизини қўлга киритди. Янги инвесторнинг лойиҳадаги улуши 37,5%ни ташкил қилади, дея хабар беради «Коммерсантъ» газетаси.

Конни ўзлаштириш 2017 йил апрелида имзоланган Шартнома доирасида олиб борилади. Surhan Gas Chemical Operating Company операторининг қолган акционерлари Gas Project Development Central Asia AG (Газпромбанк ва«Газпром» ҚК) ва «Узнефтегаздобыча» («Ўзбекнефтегаз» таркибида) АК бўлди.

Андрей Филатовга Россиянинг йирикGlobaltrans темирйўл оператори ва «Трансойл», Global Ports контейнер терминаллари оператори ва бошқалар тегишлидир.

Заҳираси 100 миллиард кубметр бўлган “Мустақилликнинг 25 йиллиги”ни ўзлаштириш разведкагача ишларни ва газкимё мажмуасини қуриш орқали конда иш олиб боришни кўзлайди. Лойиҳанинг умумий қиймати 5 млрд долларга яқин, бошланғич босқичида эса 2 млрд долларга яқин маблағ сарфланади. Бироқ тижорий талаблар кейинчалик аниқланади, дея тушунтириш берди АндрейФилатов вакиллари.

«Бу Ўзбекистондаги энг йирик истиқболдаги лойиҳалардан биридир, шу билан бирга олға ташланган қадам бўлди - бу борада Шартнома имзоланди. Бундан ташқари Ўзбекистон бугун инвестицияларни қўллаб-қувватлаш мақсадида барча шарт-шароитларни яратмоқда», – деди Андрей Филатов.

XS
SM
MD
LG