Ссылки доступа

Қирғизистон Чегара хизмати: Қозоғистон чегарада юк машиналари ўтишини тезлаштирди


2 декабрдан Қозоғистонга Қирғизистон ҳудудларидан 200га яқин юк машинаси ўтказилди. ҚР чегара хизмати матбуот котиби Салқин Абдиқариеванинг айтишича, “Ақ Тилек” НЎПда Қозоғистонга ўтиш учун рухсат берилишини кутаётган юк машиналарининг сони камаймоқда.

"9 дан 30 дақиқа ўтгунга қадар [якшанба кунги] “Ақ Тилек” НЎПда 410 юк машинаси бор эди. Кеча 18 дан бошлаб Қозоғистон томони чегарадан машиналарни ўтиш жараёнларини тезлаштирди. Эрталабгача 225 юк машинаси чегарадан ўтди. Аввал чегарадан бир соатда 7-8та машина ўтган бўлса, ҳозир 15-20та машина ўтмоқда", — дея хабар берди Абдиқариева. Унинг қўшимча қилишича, Талас вилоятидаги «Чон-Капка» ўтиш пунктида навбатда турган барча 70та юк машинаси чегарадан ўтган.

Куни кеча, 2 декабр куни Қирғизистон ва Қозоғистон ҳукуматлари икки мамлакат чегарасидаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган “Йўл харита”си тўғрисидаги Шартномани имзолади. «Йўл харитаси»да икки томонлама ҳамкорлик билан боғлиқ масалалар, чегара, транспорт, фитосанитар ва ветеринар назорати, божхона ва солиқ маъмурчилиги масаласида ҳамкорликни ўз ичига олган 50та чора-тадбирларакс этган. Томонлар 3 декабрдан бошлаб Қозоғистон чегара хизмати Қозоғистон-Қирғизистон чегарасида кучайтирилган чегара назоратидан чегарадаги назоратнинг кундалик ҳолатига ўтишига келишиб олдилар.

Қозоғистон 10 октябрдан бошлаб Қирғизистон билан чегарада назоратни кучайтирди, бунинг оқибатида ўтиш пунктларида юк машиналарининг бир неча километрлик навбати пайдо бўлди. Остона ўз қадамларини контрабандага қарши кураш билан изоҳлади, Бишкек эса суньий савдо тўсиқлари жорий қилинганини айтади.

Айрим экспертлар Остонанинг қадамларини Қирғизистоннинг ўша вақтдаги президенти Алмазбек Атамбаевнинг Қозоғистон раҳбариятини танқид қилиши ва қўшни мамлакат расмийларини Қирғизистон ички ишлари аралашишида айблаб чиққани билан боғлашди. Чегарадаги вазиятини Атамбаев «қамал» деб атади ва вазият эртами-кеч барқарорлашишини айтди.

Очереди на кыргызско-казахской границе
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:33 0:00

XS
SM
MD
LG