ТИВнинг баёнотига қараганда, "2017 йилнинг 2 декабрь куни тахминан 19ларда Шамсиддин Шохин туманидаги Саричашма жамоатидаги Навобод тоғли жойида Афғонистон фуқаролари бўлмиш 12 нафар қуроли контрабандачилар Тожикистон давлат чегараси чизиғини ноқонуний кечиб ўтишган. Чегарачилар билан отишма бўлиб ўтди. Шундан сўнг жиноятчилар Афғонистон томонига ўтиб яширинган".
ТР миллий хавфсизлик давлат қўмитаси жамоатчилик билан алоқалар маркази ўз баёнотида “чегара бузувчилар чегарачиларнинг таслим бўлиш борасидаги талабига итоат қилмади ва чегарачиларга қарши ўт очди. Отишма оқибатида чегара бузувчиларга қарши ўтказилган амалиёт раҳбари, “Шўраобод” чегара отряди командири полковник Ахтамов Хайриддин қаҳрамонларча ҳалок бўлди. Тўрт нафар чегарачи жароҳат олди» дейилади.
МХДҚ берган хабарга кўра, қуролли тўқнашув чоғида 3 нафар афғонистонлик контрабандачи йўқ қилинди.
ТИВнинг нотаси Афғонистон расмийларига 3 декабрь куни топширилди. Нотада Афғонистон расмийлари мамлакат ҳудудларига қочиб кетган ҳодиса айбдорларини топиш мақсадида зарур чора-тадбирлар кўриши борасида ва қўшни мамлакат бу каби ҳодисалар такрорланмаслиги учун Афғонистон-Тожикистон чегараларини қўриқлашни кучайтириш мақсадида барча чораларни кўришига умид билдирилган.