Ссылки доступа

Тожикистонда журналистларни фирибгарлик ва талончилик учун суд қилишди


Сўғд вилоятининг Жаббор Расулов туман суди ҳафталик хусусий нашр бўлган «Ҳуқуқ»нинг бош муҳаррири Ойбек Алиев ва унинг отаси Турсунали Алиевни тегишлича «фирибгарлик» учун 8 йил 10 ойга ва «талончилик» бўйича 6 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди.

70 ёшли Турсунали Алиевнинг қамоқ муддати, унинг ёшини ҳисобга олиб, 2 йил шартли қамоққа алмаштирилди. Маҳаллий журналислар ташкилотлари судланганларни ҳимоя қилиб чиқишдан бош тортди.

Маълум бўлишича, аввалроқ, 2014 йилда ота-бола Алиевлар Ганжин туман суди томонидан «била туриб ўзгалар мулкига шикст етказиш» ва «ўзбошимчалик», «ҳокимият органларига бўйсунмаганлик» учун судланган бўлган ва амнистия тўғрисидаги қонунга биноан, йирик миқдорда жарима тўлаб, қамоқдан қутулиб қолишган.

Янги жиноят иши Жаббор Расулов тумани аҳолисининг кўплаб шикоятларидан сўнг қўзғатилди. Жабрланганлардан бири – Турсунали Алиевнинг туғишган укаси Ҳусейн Алиев ота-бола ўзларини журналистлар деб таништириб, маҳаллий аҳолининг муаммоларини ҳал қилишга ваъда бериб, уларнинг пулларини ўзлаштирганлигини айтди. Унинг сўзларига қараганда, Ойбеква Турсунали Алиевлар томонидан алданган фуқаролар Жаббор Расулов тумани судининг ҳукмини жуда енгил деб ҳисоблашади ва бу ҳукм устидан юқори турувчи инстанцияга шикоят қилишмоқчи.

Сўғд вилоятининг журналистлар ташкилотлари судланганларнинг фаолияти журналистлик нормалари ва ахлоқига зид деб ҳисоблаб, уларни ҳимоя қилиб чиқишдан бош тортишди.

XS
SM
MD
LG