Ссылки доступа

Cўконғич Андижон шаҳар ҳокими телефон ва аудиоёзиш ускуналарини тақиқлади


Андижон шаҳар ҳокимининг мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилгани ёзилган аудиофайллар ўтган ой матбуотда тарқалиши ортидан ҳокимият биносига уяли телефон ва овоз ёзиш ускуналари билан кириш тақиқлаб қўйилди.

4 декабрь куни Андижон шаҳар ҳокимлиги эшигига "уяли алоқа воситалари, овоз ёзиш ёки тасвирга олиш ускуналари билан кириш қатъиян маън этилади" деган ёзув осиб қўйилди.

"Ҳокимликка келувчилар телефонлари ёки бошқа электрон жиҳозларини топшириб киришади. Чиқаётганда эгасига қайтариб берилади. Ҳокимлик ходимлари телефонларини олиб киришлари мумкин, лекин мажлисларга кираётганларида уларга ҳам телефон ёки аудиовидео ёзиш ускуналари билан киришлари мумкин эмас", - дейди ҳокимият мулозимлари. Уларнинг айтишича¸ ҳоким мажлисларни хушмуомалалик билан ўтказа бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, Андижон шаҳар ҳокими 43 яшар Дилмурод Раҳматуллаев 16 октябрь кунги мажлисда коллеж ўқитувчиларини Тошкент вилоятига пахта теримига етарли одам юбормаганлари учун “шакал”, “тварь”, “ҳайвон”, “эшшак” деб ҳақорат қилган эди. 18 ноябрь куни ўтказилган мажлисда эса ҳоким икки нафар кекса маҳалла фаолини “шакал, кампир, ҳаром” каби сўзлар билан ҳақорат қилган.

Шунингдек, 2 декабрь куни Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилгани юзасидан Андижон вилоят прокурори Музаффар Эгамбердиев шаҳар ҳокимлигига "тақдимнома" юборгани маълум бўлди. Прокурор тақдимномаси халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши тарафидан кўриб чиқилиши кутилмоқда. Дилмурод Раҳматуллаев халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши раиси ва депутат сифатида дахлсиз шахс ҳисобланади. Тақдимнома билан бирга вилоят прокуратураси "депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан вақтинча маҳрум қилиш" тўғрисидаги сўров ҳам жўнатган.

Хоким города Андижана Дильмурод Рахматуллаев.
Хоким города Андижана Дильмурод Рахматуллаев.

XS
SM
MD
LG