Ссылки доступа

РСЕ/РС президенти "Озодлик"ни хорижий агентлар рўйҳатига киритилгани ҳақида

Озод Европа радиоси/Озодлик радиоси президенти Том Кент корпорациянинг бир нечта ахборот лойиҳалари Россияда хорижий агентлар рўйхатига киритилганини изоҳлади.

Кент бу қарордан кўриниб турибдики “бизнинг ташкилотимизнинг Россиядаги фаолияти яна чекланиши мумкин. Бироқ бу чекловлар борасида аниқ маълумот йўқ”, дея таъкидлади.

Том Кент: "Мы сохраняем приверженность нашей журналистской работе"
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:02 0:00

"Биз Россия Адлия вазирлиги ва бошқа идораларидан компаниямизга оид бўладиган ҳар бир маълумотни диққат билан кузатиб борамиз. Шу билан бирга биз рус тилидаги аудиториямизга аниқ ва объектив маълумотни етказиш мақсадида журналистик фаолиятимизни давом эттиришга содиқ қоламиз", – дея қўшимча қилди РСЕ/РС президенти.

5 декабрь куни Россия Адлия вазирлиги “хорижий агент” мақоми берилган оммавий ахборот воситалари рўйхатини эълон қилди. Унга “Америка овози”, Озод Европа радиоси/Озодлик радиоси, “Озодлик” радиосининг Рус хизматининг "Фактограф" ва "Сибирь.Реалии" медиалойиҳалари, "Настоящее время" телеканали, Озодлик радиосининг татар-башқир хизматлари (AzatliqRadiosi), "Idel.Реалии", "Кавказ.Реалии", "Крым.Реалии" медиалойиҳалари кирган.

АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Хантсман Адлия вазирлигининг қароридан ўзининг хавотирини билдирди. "Россия ҳукумати томонидан яқинда хорижий агентлар тўғрисида қабул қилинган қонунлар асосида қўйилаётган қаламлар бизни жиддий хавотирга солмоқда. Биз, буни фуқаролик жамиятида ва ноҳукумат ташкилотларида суд шикоятлари ва касбий фаолиятлар тўхтаб қолганлигида акс этаётганида кўриб турибмиз. Биз Россияда эркин ишлашга интиладиганларнинг муҳарририят мустақиллигини бостиришга йўл қўймаслик учун Россия ҳукуматига чақириқ билан чиқамиз", – дея баёнот берди Хантсман.

Ноябрь ойи сўнгида Россияда хориждан молия оладиган оммавий ахборот воситаларини “хорижий агент” сифатида эълон қилишга имкон берувчи қонун қабул қилинди. Бу каби ОАВлар Адлия вазирлигига ўз фаолиятлари ҳақида ҳисобот бериб туришлари керак ва ўз маҳсулотларини маркировка қилишлари лозим бўлади, бироқ бу борада қўлланилган амалиёт борасида тушунтириш берилмаган.

Хорижий ОАВни Россиядаги фаолиятини чекловчи қонунга ўзгартиш киритиш борасидаги қарор АҚШда Москва томонидан молиялаштириладиган RT телеканали ўзининг АҚШдаги бўлинмасини Америка расмийларининг “хорижий агент” сифатида рўйхатга олиш борасидаги қарорини бажариши ҳақида берган баёнотидан сўнг қабул қилинди.

Джон Хантсман: "Это в корне отличается от американского закона"
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:50 0:00

АҚШ расмийлари бир неча бор Американинг хорижий агентлар тўғрисидаги қонуни Россиянинг шу каби қонунидан тубдан фарқ қилишини ва ахборот эркинлигини чекламаслигини айтиб келади.

Россия қонунчилигига хорижий ОАВларнинг мақоми борасида киритилган ўзгартишлар АҚШ расмийлари, Европа сиёсатчилари, Россия ва халқаро хуқуқ ташкилотлари томонидан танқид қилинди.

XS
SM
MD
LG