Ссылки доступа

Мирзиёев 2700 маҳкумни авф қилди


Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев 2 минг 700 нафар судланганларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар хабар берди. Мамлакат тарихида илк бор президент томонидан бу қадар кўп одам бирданига авф қилинмоқда.

Фарном, хусусан, турли ҳолатларда жиноят содир этган, қилган ишидан қаттиқ пушаймон бўлган ва тўғри йўлга кирган, турар-жойи ҳамда жазони ўташ муассасаларида ижобий тавсиф олган 956 шахсни жазони ўташ колонияларидан озод қилишни назарда тутади.

Афв этиш тўғрисидаги ҳужжатга мувофиқ судланганлар тез орада оиласи бағрига ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланиши учун жамиятга қайтиш имконига эга бўлади.

Шавкат Мирзиёев 29 сентябрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишни имзолаган. Унда мамлакатда "суд амалиётида жазонинг содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига мутаносиб бўлиши, маҳкумнинг шахсини тавсифловчи ва айбини енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиш етарлича тўлиқ таъминланмаяпти", деб таъкидланган.

Афв президент томонидан амалга оширилади. У асосий жазо ва жазонинг ўталмай қолган қисмини ўташдан тўла ёки қисман озод этиш, жазодан муддатидан олдиншартли равишда озод қилиш,умрбод қамоқ жазосини ёки жазонинг ўталмай қолган қисмини енгилроғи билан алмаштириш, шунингдек, судланганликни олиб ташлаш кўринишида бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG