Унинг сўзларига қараганда, муассасада Россия қонунларини бузганликда айблашаётган 44 нафар қирғизистонлик ушлаб турилган эди. Уларга ҳуқуқий масалаҳатлар берилган.
Декабрнинг бошида Кубат Оторбаев ўзининг Россияга ташрифи вақтида РФ ИИВнинг Москва вилояти Сахарово посёлкасида жойлашган хорижий фуқароларни ушлаб туришга мўлжалланган махсус муассасасини бориб кўрган эди.
Аввалроқ, қирғиз мигрантлари чет эллик фуқароларни ушлаб туриш марказидаги зўравонликдан шикоят қилишганди. Уларнинг сўзларига қараганда, мигрантларни дўппослашади, совуқда қолдиришади, шунингдек, уларга нисбатан электрошокер қўллашади.
Расмий маълумотларга кўра, бугунги кунда Россия ҳудудида ҚРдан борган 615 минг мигрант бор, уларнинг 300 минг нафари – Москвада.