Бағдодда нутқ сўзлаш чоғида ал Ободий Ироқнинг Сурия билан бутун чегараси, жумладан чўл ҳудудлари ҳам Ироқ ҳарбийлари томонидан назорат қилинаётганини айтди.
Аввалроқ, Ироқнинг барча йирик аҳоли пунктлари “ИД” отрядларидан озод қилингани эълон қилинган эди.
Бир неча йил олдин бу гуруҳ Ироқ ҳудудининг учдан бир қисми ва бир қатор йирик шаҳарлар, жумладан “халифат” деб аталувчи ҳудуднинг “пойтахти” деб эълон қилинган Мосулни ҳам эгаллаб олган эди. Ироқ армияси курд ва шиит кўнгиллилари, шунингдек, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалицияёрдамида аста-секин жиҳодчиларни тўхтатди, сўнг улардан ҳудудларни қайтариб ола бошлади. Мосул жорий йилнинг бошида озод қилинганди.
Бир неча кун олдин қўшни Сурияда “Ислом давлати” устидан қозонилган тўла ғалаба ҳақида Россия Бош штабида хабар қилишганди. Бироқ халқаро коалициядагилар жиҳодчилар Суриядаги бир қатор ҳудудларни ўз назорати остида ушлаб турганлигини тасдиқлашмоқда.