Бу кўчада аллақачон Норман Фостер ва Кисё Курокава бинолари бор. Шаҳар ҳокимиятидагилар лойиҳа давлат ҳисобидан эмас, хусусий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилишини ваъда қилмоқда.
Остонани гумбаз билан қоплашлари ҳақида Қозоғистон президенти биринчи марта 2012 йилда баён қилган эди. Ўша вақтдан бери Остона ҳукуматибу лойиҳани муҳокама қилиб келади, лекин лойиҳа ҳеч қачон амалга ошириш босқичига ҳозргидек яқин бўлмаганди. Машҳур архитектор Сантьяго Калатрава бу лойиҳада иштирок этиш истагини билдирди: у Валенсиядаги санъат ва фан шаҳрини, Висконсин штатидаги Милуок музейини, Санта-Крусдаги опера театрини, Қуддусдаги чолғу кўпригини ва бошқа кўплаб эсда қоларли объектларни қурган.
Калатраванинг ўзи Нурсултон Назарбоев билан биргаликда муҳокама қилган лойиҳаси бўйича, меъмор Кисё Курокава лойиҳалаштирган Нуржўл хиёбонини гумбаз билан қоплашга қарор қилинган. Остоналиклар уни Сувли-яшил хиёбон деб аташади: у президент резиденциясини бошқа бир машҳур архитектор, Норман Фостер ижодининг намунаси бўлган Хончодир савдо маркази билан боғлаб турибди.
Ҳозирча маҳаллий ҳокимият вакиллари ва Остонанинг мэри лойиҳанинг қиймати ва уни амалга ошириш муддатлари ҳақида сукут сақламоқда. "Ҳозирча лойиҳа устида ишлаш, ҳисоб-китоблар қилиш бўлаяпти. Уларда чет эллик инвесторлар қатнашмоқда. Ҳозирча иш тугалланмаган, биз барча тафсилотларни айтиб бера олмаймиз, – деб гапни қисқа қилди, Остонанинг мэри Асет Исекешев. – Лекин бу хусусий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилиши аниқ ".
"Биз учун бу қандайдир архитектура безаги омили эмас, балки кичик ва ўрта бизнес учун савдо ҳамда креатив саноат жиҳатидан жуда катта имкониятлар берадиган, кўплаб ишчи ўринлари яратиш ҳамдир", – деб лойиҳани ҳимоя қилади мэр.