Ссылки доступа

Қирғизистон янги президенти Жеенбеков Ўзбекистонга келади


Қирғизистон янги президенти Сўўронбай Жеенбеков Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

Давлат раҳбари аппаратининг ахборот сиёсати бошқармаси маълумотига кўра, ушбу ташрифни тайёрлаш масаласи бугун, 11-декабрь куни, Сўўронбай Жеенбеков ва ҚР Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаевнинг учрашуви чоғида муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, Ташқи Ишлар вазири шунингдек, Қирғизистон Республикаси Президентига ЕХҲТнинг Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этиши ҳамда Сербия Республикасига расмий ташрифи натижалари тўғрисида маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон президенти ўзининг биринчи хорижий сафарини 24 ноябрь куни Россияга амалга оширган эди. Ундан сўнг Минск (Беларус)га ташриф буюрган.

XS
SM
MD
LG