Ҳуқуқ-тартибот идораларининг вакиллари ҳозирча олигархнинг ҳибсга олингани ҳақида изоҳ бермади. Манбаларнинг айтишича, Абдулов айни дамда Душанбе шаҳридаги Фирдавсий тумани ҳудудидаги тергов изоляторлардан бирида ушлаб турилибди. Олигархнинг оиласи Дубайда истиқомат қилади.
Хабарларга кўра, «Олими Каримзод» компанияси раҳбари «Тоджиксодиротбанк»дан 4 миллион доллар кредит олган, бироқ ҳибсга олиниши билан маблағлар молия муассасига қайтарилган.
Маълум қишлинишича, Жамшед Абдулов Тожикистон бош вазирининг ўринбосари Давлатали Саиднинг «Тоджпромбанк»нинг бир гуруҳ мижозлари билан учрашувидан сўнг ҳибсга олинган. Лицензиядан маҳрум қилинган банк омонатчилари бош вазир ўринбосарига айрим олигархлар, жумладан, Жамшед Абдулов «Тоджпромбанк»ка кўп миллионли кредитларни қайтармагани ва шу сабабли ҳам ўз пулларини қайтариб олмаётганидан шикоят қилишган эди.
Матчо туманидаги Такели қишлоғида фаолият юритувчи «Олим-Текстайлз» ЁАЖ 2010 йилнинг 25 мартида Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон иштирокида ишга туширилган эди. Ўтган йили Сўғд вилояти Солиқ бошқармаси раҳбарияти ҳукумат томонидан айрим имтиёзлар берилганига қарамай корхона 19 млн. сомони (2 млн. долларга яқин) қарз эканини маълум қилган эди.