Ссылки доступа

Остона: Сурия бўйича музокараларнинг янги раунди 21-22 декабрь кунлари бўлиб ўтади


Остона жараёни доирасида Сурия бўйича навбатдаги юқори даражали халқаро учрашув 21-22 декабрь кунлари бўлиб ўтади, дея хабар берди Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги 11 декабрь куни кечқурун.

Матбуот хизматининг хабар қилишича, навбатдаги музокараларда “ҳибсга олинганларни озод қилиш, ҳалок бўлганларнинг жасадларни топшириш ва бедарак йўқолганларни қидириш масаласида ишчи гуруҳнинг қоидалари” қабул қилиниши кутилмоқда.

«Иштирокчилар шунингдек, кескинликни юмшатиш ҳудудлари фаолияти билан боғлиқ масалани муҳокама қилади ва Сурияни, жумладан ЮНЕСКО объектларини миналардан тозалаш тўғрисида қўшма баёнотни тасдиқлашади», — дейилади Қозоғистон ТИВ хабарида.

Октябрь ойи сўнггида Остонада бўлиб ўтган музокараларнинг еттинчи раундида кафил-мамлакатлар-Сурия ҳукуматини қўллаб-қувватловчи Россия ва Эрон, Дамашқ рақиблари бўлмиш қуролли гуруҳни қўлловчи Туркия томонлар ўртасида “ўзаро ишончни мустаҳкамлаш” борасида қўшма баёнот билан чиққан эди.

Сурия ҳукумати делегацияси раҳбари 31 октябрь кунги брифингда Сурияга тегишли Идлиб вилоятида Туркиянинг бўлишини Дамашқ «тажовузи» сифатида баҳолашини айтди. Музокараларнинг янги раунди Россия президенти Владимир Путиннинг Суриядаги Хмеймим ҳарбий базасига ташриф буюргани кунида эълон қилинди. У “Ислом Давлати” экстремистик гуруҳи устидан қозонилган ғалабадан сўнг Россия ҳарбийларининг маълум қисмини Суриядан олиб чиқиш борасида буйруқ берди.

Россиянинг Суриядаги ҳарбий амалиёти ҳақида тўртта факт:

XS
SM
MD
LG