Ссылки доступа

Қозоғистонда иш ташлаган шахтёрлар ҳинд олигархи Лакшми Миттал билан учрашишни талаб қилишмоқда (видео)

"АрселорМиттал Темиртау" корхонасининг ер остида бўлган ва тепага чиқишни истамай иш ташлаган кончилари сони 12 декабрь куни эрталаб 684 нафарга етди.

"Айни дамда 8та шахта, 684 киши иш ташлаган", – дея хабар берди Қозоғистон меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазири Тамара Дуйсенова.

Кончилар ойлик маошлари икки баробар оширилишини, пенсияга 50 ёшдан чиқарилиш лозимлигини, шунингдек беморлик учун тўла ҳақ тўланишини ва ўзларининг таъбири билан айтганда, айни дамда “пивохона ва супермаркетлардан бошқа ҳеч вақоси бўлмаган” шаҳардаги ижтимоий инфратузилмалар яхшиланишини талаб қилишмоқда.

Улар шунингдек, шахта эгаси, ҳиндистонлик миллиардер Лакшми Миттал билан суҳбатлашишни ҳам талаб қилишмоқда. "У банд киши, буни биламиз, аммо мулоқот учун имкон топиш мумкин, ахир ҳозир XXI аср-ку, буни алоқа орқали уюштириш мумкин. Скайп бор, онлайн телевидение бор. Савол берувчи бир инсонни танлаймиз, Миттал саволларга жавоб беради, шу холос", – дея таклиф билан чиқди кончилар.

"Поднятие тарифной ставки на 100%, пенсия в 50 лет и стадион" – чего хотят бастующие в Темиртау шахтеры
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:38 0:00

Шахтёрлар компания вакиллари билан музокаралар олиб бориш учун ҳар бир шахтадан ўз вакилларини йўллашди. "Катта ташаббус гуруҳи ишламоқда: ходимларнинг 32 нафар вакили иш берувчилар билан музокаралар олиб бормоқда", –дея таъкидлади вазир.

Иш ташлаган кончиларнинг ҳамкасблари кон остида бўлганлар билан мулоқотда бўлишди. "Шахтадаги йигитлар муаммо ҳал бўлмагунга қадар юқорига чиқмасликларини айтишди", - демоқда ҳамкасблар. Иш ташловчиларга сув ва озиқ-овқат туширишмоқда, бироқ улар кон остида қанча вақт бўлиши – ҳозирча номаълум.

"Ребята в шахте сказали, что не выйдут, пока не будет решения": чего требуют бастующие в Темиртау
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:30 0:00

XS
SM
MD
LG