Ссылки доступа

Саакашвили Путин, ФХХ ва Порошенко ҳақида (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

​- Осиё: Қозоғистондаги кончиларнинг иш ташлаши ва Қирғизистондаги чўкаётган шаҳар. Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида кончилар иш ташлаши кенгаймоқда – ер остида деярли 700 нафар кончи қолмоқда. Тошкентда Настоящее время теленакалининг штатдан ташқари мухбири милиция бўлимида бир неча соат ушлаб турилди. Кирғизистондаги Тоқмоқ шаҳри чўкиб бормоқда. Ўзбекистона озиқ-овқат маҳсулотлар нарҳи деярли 70% га ошди. (Бугунги кун видеоси)

- Қарағанда вилоятидаги иш ташлаш эълон қилган кончилар сони 684га ерди. (Директ видеоси)

- Тошкент милицияси мустақил журналист Сид Янишевни 6 соат давомида сўроққа тутди . (видео)

- Тиш, ясмиқ ва балиқ суяги туркиялик рассом учун полотно бўлиб ишламоқда. Кичиккина буюмларда расмларини чизиш учун рассом нафақат нафас олишни тўхтатади, балки юрагини ҳам бир неча сониягача тўхтатишга мажбур. (Бугунги кун видеоси)

- Саакашвили Путин, ФХХ ва Порошенко ҳақида. (Директ видеоси)

- Трясина кўчаси ботқоққа айлангани ҳақида. Бишкек яқинидаги кичик бир шаҳрининг кунлари. (Бугунги кун видеоси)

- «Россия Қримда колониялаш сисёсатини олиб бормоқда» – Қрим Мухтор Республикасининг прокурори. Россия аннексия қилинган Қримга нисбатан Украина фуқароларини Қримдан чиқариб юборишлар ва ўз фуқаролари томонидан колонизация сиёсатини олиб бормоқда. Қрим Мухтор Республикасининг прокурори Гюндуз Мамедов ушбу баёнот билан 12 декабрь куни Киевдаги брифингда чиқди. (Директ видеоси)

- Пхёнчханга йўл олмоқ. Россия Олимпия қўмитаси ХОҚнинг барча шартларини қабул қилиб, россиялик спортчиларни 2018 йилги қишқи Олимпиадасида нейтрал байроқ остида ва миллий рамзлардан фойдаланмаслик шарти билан иштирок этишларини қўллаб-қувватлади. 15 декабрь куни Лозаннада амалдорлар россиялик спортчиларини Жанубий Кореяга бўлган сафарларининг техник тафсилотларини муҳокама қилишади. (Директ видеоси)

- Қилич ёки хоч. Украина ва Польша ҳабрий қабристондаги қабр тошлари туфайли жанжаллашиб қолишди. Тарих воқеалари, хусусан Иккинчи жаҳон уруши давридаги воқеалар, охирги пайтларда польшалик ва украиналик сиёсатчилари томонидан кескин баёнотларига сабаб бўлмоқда. (видео Настоящее время)

- Сўнги 3 йил ичида Исроил Ғазо секторидан бўлган ракета ҳужумларининг энг юқори интенсивлигини қайд этмоқда. (Бугунги кун видеоси)

- Россиялик ҳарбийлар Януковичга Қримдан кетишга ёрдам берган – Аваков. Украинанинг Ички ишлар вазирлиги раҳбари Арсен Аваковнинг таъкидлашича, 2014 йилнинг февраль ойи охирларида у Қрим Мухтор Республикасига Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович билан учрашувга борган. (Директ видеоси)

- Айтматовнинг Ўш шаҳрида ўтган болалиги. Қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг болалиги Ўшда ўтганини кўплар билмайди. (фотогалерея)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG