Ссылки доступа

Туркманистон расмийлари давлат хизматчилари сонини қисқартирмоқда


Туркманистон расмийлари давлат муассасаларидаги, жумладан ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ходимлар сонини қисқартиршга қарор қилди, дея хабар берди “Озодлик” радиоси манбалари.

"2018 йилнинг январида Лебап вилоятида 1000га яқин полиция ходими қисқартирилади. Бошқа ташкилотларда ҳам қисқартиришлар кутилмоқда. Бундан ташқари барча пенсионерлар ишдан кетади ёки ярим ставкада ишлашга рози бўлади", - дейди Лебап вилоятидаги вазиятдан бохабар бўлган манба.

"Лебап ва бошқа вилоятларда Ички ишлар вазирлигининг маҳаллий департаментларида иш ўринлари қисқартирилади. Шу каби чоралар турли бўлимларда, биринчи навбатда жиноятчиликка қарши кураш бўлимида ҳам кўрилади. Полициянинг айрим ходимлари бўлим бутунлай ёпилиши ҳақида айтишмоқда", - дейди манба.

Яқинда "Хроника Туркменистана" нашри янги йилдан бошлаб мамлакатдаги давлат муассасаларининг 30 фоиз ходими қисқартирилиши борасида маълум қилган эди.

Нашрнинг хабар қилишича, давлат бюджетидан молиялаштириладиган мамлакатдаги барча ташкилот ва муассасалар, жумладан, нефтгаз тармоғи иш ўринлари 1 декабдан, ёки келаси йилнинг 1 январидан 30 фоизга қисқартирилиши борасида юқоридан буйруқ олган. Фақат ўрта таълим мактаблари истеъсно қилинди. Ўқитувчилар таркибини қисқартириш режада йўқ, бироқ директорлар пенсия ёшига етган ўқитувчиларни пенсияга чиқариш юзасидан топшириқ олган, дея таъкидлайди нашр.

Ноябрь ойи ўрталарида сув хўжалиги ва нефтгаз тармоғи ходимларининг штати кескин қисқартирилиши борасида хабар тарқатилган эди.

XS
SM
MD
LG