Мьянма ахборот вазирлиги ўзининг Facebook’даги саҳифасида журналистлар ва икки нафар полициячига нисбатан Британия колонияси давридаги давлат сири ҳақидаги қонунга мувофиқ айб қўйилганини хабар қилди. 1923 йилдаги қонун энг кўпи билан 14 йил қамоқ жазосини назарда тутади.
Журналистлар "ахборотни чет эл ОАВ билан улашиш мақсадида, ноқонуний равишда ахборот олган ", дейилади уларнинг қўлкишанлардаги фотосуратлари билан бирга тарқатилган баёнотда. Улар Жануби-Шарқий Осиёда жойлашган Мьянманинг бош шаҳри Рангун четидаги полиция участкасида қўлга олинган эди.
Ва Лоун ҳамда Киав Со Oo сешанба куни кечқурун, уларни кечки овқат пайтида полициячилар билан учрашишга таклиф этишганидан сўнг, изсиз йўқолди. Reuters нинг Мьянмадаги ваколатхонаси ҳайдовчиси уларни кечки саот 8 лар атрофида полиция бўлинмаси олдига олиб келган. Икки полициячи ва икки журналист қўшни ресторанга кетган. Журналистлар машинага қайтиб келмаган.