Ахборот агентликларининг маълум қилишича, АМТнинг даъво аризаси Қарағанда вилоятидаги Шахтинск, Абай ва Сарани судларига келиб тушган.
Иш берувчилар даъво бўйича кончилар ва кўмирчиларнинг «Коргау» касаба уюшмаси жавобгарликка тортилишини сўраган. Шахтинск шаҳар судининг маълум қилишича, АМТ компаниясининг даъвоси бугун келиб тушган, судга қадар яраш жараёни пайшанба, 14 декабрнинг пешинига белгиланди.
Қарағанда вилоятида юзлаб кончилар тўрт кундан бери кон остида қолмоқда. Кончиларнинг айтишича, 700дан ортиқ киши норозилик билдирмоқда. Тепага чиқишдан воз кечаётган кончилар бир қатор талабларни илгари сурмоқда, асосан ойлик маошлари икки баробар оширилишини талаб қилишмоқда. Бошқа талаблар орасида кончиларнинг пенсияга чиқиши 50 ёш деб белгиланиши, беморлик варақаларига тўла ҳақ тўланиши, 2017 йил учун 13 маош берилиши ва бошқалар бор.
13 декабрь куни Қарағанда вилояти хокимлиги ва иш берувчи компания «АрселорМиттал Темиртау» компанияси бош директори Парамжит Калон иш ташлаган кончиларга мурожаат қилиб, тепага чиқишларини сўраган. Унинг таъкидлашича «кон фаолиятини тўхтатиб туриш, рухсатсиз кон остида қолиш - бу муаммоларни ҳал қилиш эмас».
13 декабрь куни минтақа расмийларининг маълум қилишича, Қарағанда вилоят раҳбари чоршанба куни кечқурун кон остига тушиб кончилар билан суҳбатлашган, шундан сўнг 150 дан ортиқ кончи тепага чиққан. Кончиларнинг айтишича, асосан тепага “айрим шахтёрлар”, асосан саломатлигидан шикоят қилганлар тепага чиққан.
Ер остида тўрт кун: