Суд юзлаб ишчилар ойлик маошлари оширилиши ва юқорига чиқишни истамаётган компаниянинг даъво аризаси бўйича ажрим чиқарди.
Суд чиқарган ажримда таъкидланишича, «мазкур ишда қатнашувчи шахслар суд мажлиси ўтадиган вақт ва жой ҳақида хабардор қилинганлар, аммо уларнинг иштирок этмаслиги даъво аризасини кўриб чиқмасликка тўсиқ бўла олмайди». Даъвогарнинг далилларини ўрганиб чиққан суд АМТнинг “Қозоғистон”, “Шахтинск”, “Ленин”, “Тентек” шахталаридаги “иш ташлаш” дея талқин қилинган, кончиларнинг норозиликлари тўхтатилиши кераклиги юзасидан берган даъвоси қондирилди.
Суднинг фикрича, қарор одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига бевосита таҳдидлларнинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган. «Суд даъвони қаноатлантириш ва иш ташлашларни ноқонуний дея тан олиш борасидаги даъво кўриб чиқилгунга қадар иш ташлашлар тўхтатилиши керак деган қарорга келди», - дейилади судья Мақсутова раислигида ўтган суд чиқарган ажримда. Ажрим ижроси кончиларга тепага чиқишни ва иш ташлаш ҳаракатларини тўхтатишни англатади, дейилади суд ажримида.
11 декабрдан бошлаб бир неча юз кончи (маълумотларга кўра, 700дан ортиқ киши) норозилик билдирмоқда. Тепага чиқишдан воз кечаётган кончилар бир қатор талабларни илгари сурмоқда, асосан ойлик маошлари икки баробар оширилишини талаб қилишмоқда. Бошқа талаблар орасида кончиларнинг пенсияга чиқиши 50 ёш деб белгиланиши, беморлик варақаларига тўла ҳақ тўланиши, 2017 йил учун 13 маош берилиши ва бошқалар бор.
Қарағанда вилоят судларига «АрселорМиттал Темиртау» томонидан кончиларнинг норозиликлари ноқонунийлиги бўйича даъво аризаси келиб тушди.