Ташкилотнинг маълумотларига қараганда, ўлимларнинг энг кўпайиш вақти Мьянма ҳукумати ўтказган террорчиликка қарши операциянинг бошланиш пайтига тўғри келади. Ҳокимият вакилларининг маълумотларига қараганда, ҳалок бўлганлар анча кам – 400 киши. Уларнинг кўпчилиги экстремистлар бўлганлиги таъкидланади.
Аҳолисининг аксарияти буддавийлар бўлган Мьянмада роҳинжа мусулмонлари маҳаллий ҳокимиятлар томонидан тазйиққа учрамоқда. Августнинг охиридан бошлаб, бу халқнинг юз минглаб вакиллари мамлакатдан қочишга мажбур бўлди. Қочоқлар орасида болалар кўпчиликни ташкил қилади, уларнинг аксарияти тўйиб овқат емасликдан жабр кўрмоқда.
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Мьянма ҳукуматининг ҳаракатларини «этник тозалаш» деб атади.