ҚР Маданият, информация ва туризм вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, мазкур масала муассаса раҳбари Султан Жумагуловнинг вилоятлардаги давлат телерадиокомпаниялари раҳбарлари билан бўлиб ўтган мажлисида муҳокама қилинган.
Вазир, кенг қамровли ахборот хизматларини кўрсатиш мақсадида вилоятлардаги давлатга тегишли ОАВ базасида ҳукумат фармойишига биноан минтақавий медиа марказлар ташкил этилишини билдирди. Янги марказларда бир нечта платформа: телевидение, радио, газета, янгиликлар веб-сайти, матбуот маркази ва медиа-мактаб (ўқув маркази) бўлиши кўзда тутилган.
Бу ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида давлатга тегишли минтақавий ОАВларга вазирлик томонидан тегишли дастур қабул қилиш топширилди. Таъкидланишича, ислоҳатлардан кўзланган мақсад 34та туман ва 12та вилоят газеталари, шунингдек 6та вилоят телеканалларидаги бюджет маблағларини оптимизациялашдан иборат.