Ссылки доступа

Хоразмда туғилган эгизакларга Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйилди


Хоразмнинг Гурлан туманида Мансурбек Матжонов оиласида ўтган ҳафтада бирваракайига туғилган уч ўғилга Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйилди.

29 ёшли Мансурбек Матжонов ўтган ҳафта дунёга келган эгизакларига Ўзбекистоннинг ҳозирги президенти шарафига ўғилларини шундай номлаганини хабар қилинмоқда.

Хоразмда туғилган эгизакларга Ўзбекистоннинг ҳозирги президенти Шавкат Мирзиёев шарафига исм қўйилиши илк ҳолат эмас. Бундан аввал шу йилнинг апрел ойида Бухорода Жамшид Шодиев бирваракайига туғилган уч ўғлига Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйган эди.

Ўзбекистонда Ислом Каримов президент бўлган даврларда эса янги туғилган эгизакларга Ислом, Карим, Абдуғани исмларини қўйиш урф бўлганди. Уч йил аввал Андижондаги оилалардан бирида туғилган 3 эгизак ўғилларга Ўзбекистоннинг ўша пайтдаги президенти шарафига Ислом, Абдуғани ва Каримжон деб исм берилган эди. 2013 йилда эса тўрт ўғил кўрган тошкентлик 33 ёшли Гулшан Ҳайдарова чақалоқларига Ҳасан, Ҳусан, Ислом ва Карим деб исм қўйган эди.

XS
SM
MD
LG