Ссылки доступа

Сулаймон тоғнинг сеҳри (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

​- Сулаймон тоғнинг сеҳри. Сулаймон тоғи халқ орасида энг қадимги шаҳарлардан бири бўлган Ўшнинг сиймоси номини қозонган. Тоғ ажойиб афсоналари, сеҳри ва шу жумладан сирли ғорлари билан машҳур. (Директ видеоси)

- АҚШ Шимолий Корея билан музокараларга тайёрми? Эксперт: Вашингтонда Пхеньянга нисбатан икки ёндашув шаклланган. (видео Настоящее время)

- Кейинги йил Қирғизистонда Чингиз Айтматов йили деб эълон қилинади. Таниқли ёзувчи истаганидек, отасининг ёнида, оммавий қабрда дафн этилди. Машҳур ёзувчининг исми "Ата-Беит" тоғнинг устидаги қабр тошда муҳрланган. Бу ерда 30-йилларда 130 дан зиёд партия ва жамоат арбоблари отиб ташланган. (видео Настоящее время)

- Қирғизистон парламентида мактабларда смартфондан фойдаланишни тақиқлаб қўйишни таклиф қилишди. (видео Настоящее время)

- Нима учун муҳожирлар фарзандларини болалар уйларида қолдирмоқда. Қирғизистонлик меҳнат муҳожирлари фарзандларини болалар уйларида қолдириши кўп учрамоқда. Пул топишга кетаётганлар болаларини қариндошларникида қолдириб кета олмайди. (Директ видеоси)

- Совет Иттифоқи қулаганидан кейин бўш қолган шаҳарларда хонадонлар одамларга бериб юборилмоқда. Сулюктада қачондир бир йилда бир миллион кўмиргача қазилган ва темир йўлдан Қирғизистоннинг ҳаб бир бурчагига етказилган. Союз пайтлари Сулюкта шаҳри Москва таъминотида бўлган. Мустақилликдан кейин, шахталар тўхтаб қолди, ишсизлик одамларни ўз жойларидан кетишга мажбур қилди, уйлар эса олувчи йўқлигидан, ташлаб кетилган. (Директ видеоси)

- Россия банки "Промсвязьбанк"нинг санациясини эълон қилди: бу йирик хусусий банклардан учинчисидир. (видео Настоящее время)

- Келажакнинг майнинги: блокчейн давлатни ўрнини боса оладими? Криптовалютаси 20 минг долларгача ошган биткойн васвасаси кўпчиликни ўйлантириб қўйди: биткойн бу чайқовчилик пуфаги ва пирамидами - ёки келажак валютасими? (видео)

- Саакашвилининг майдани ОАВлар нигоҳида. Ҳибсга олиниш, суд ва Россия билан алоқалар: Украина ҳукумати Грузия собиқ президенти ва Одесси вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвилини янги "Майдан" ташкил этиш учун пул олганликда айбламоқда. Саакашвили фаолиятига Украина ва бошқа давлатларда муносабат қандай? (Директ видеоси)

- Канада Украинага автоматик ўқотар қурол етказиб беришни маъқуллади. Бу нимани англатади. (Директ видеоси)

- Украинанинг собиқ мудофаа вазири Лебедев Евпаторияда нима қурмоқда. Ўта замонавий соҳил ва сайёҳлик мажмуаси. Буларнинг барчаси – Кремль назорати остида бўлган Евпатория мэриясининг катта режалари. Замонавий курорт объектни Евпатория яқинидаги Заозерное қишлоғида қуришмоқчи. (Директ видеоси)

- Борисполдаги тўй. Украинада аэропорт ичида турмуш қуришга руҳсат берилди. Украинада Адлия вазирлигининг "Бир сутка ичидаги никоҳ" лойиҳаси оммалашиб бормоқда. Энди Киевдаги Борисполь аэропортида ҳам турмуш қуриш мумкин бўлди. (видео Настоящее время)

- Аср битими: Disney ва 21th Century Fox нинг қўшилиши киноиндустрияни қандай ўзгартириб юбориши мумкин. (видео Настоящее время)

- "Ҳукумат томонидан ташкил этилган бошпаналарда ҳайвонлар очликдан ўлиши мумкин". (фотогалерея)

- Декабрь воқеалари қурбонларини хотирлаш. Олмаота ва Остонада Декабрь воқеаларининг иштирокчи ва фаоллари 17 декабрь куни Декабрь ва Жанаўзен воқеаларининг қурбонларини хотирладилар. 1986 йили 17-18 декабрда Олмаотада Қозоғистон Совет Республисининг раҳбари этиб номаълум Геннадий Колбиннинг тайинланишига қарши ёшлар норозилик намойишлари бўлиб ўтган. Норозилик намойишлари милиция ва ҳарбийлар томонидан шавқатсиз тарзда бостирилган. (фотогалерея)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG