Ссылки доступа

Тожикистон фуқароси Петербургда теракт тайёрлашда айбланмоқда


АҚШ МРБ Россиянинг махсус хизматларига берган ахборот Санкт-Петербургнинг Қозон ибодатхонасида портлашни тайёрлаган гуруҳни зарарсизлантиришга кўмаклашди, деб хабар берди 17 декабрь куни, Кремлнинг матбуот хизмати. Қўлга олинганлар орасида Тожикистон фуқароси бор.

17 декабрь, якшанба куни Санкт-Петербургнинг Смольний район суди ноқонуний қурол савдосида гумон қилинаётган уч кишини қамоққа олишга санкция берди. Тергов маълумотларига қараганда, улар Қозон ибодатхонасида теракт тайёрлангани ҳақидаги ишнинг иштирокчилари билан боғлиқ бўлган.

Шаҳар судларининг бирлашган матбуот хизмати хабар қилишича, ноқонуний қурол-яроғ ва ўқ-дори савдосида гумон қилинаётган доғистонлик Шамил Омаргаджиев, ингушетиялик Алисхан Эсмурзиев, шунингдек, портловчи моддалар ва портловчи қурилмалар ноқонуний савдосида гумон қилинаётган Тожикистон фуқароси Фируз Калавуров 2018 йил 14 январгача қамоқда сақланади.

Аввалроқ, Санкт-Петербургда РФ фуқаролари Евгений Ефимов ва Антон Кобец ушланган бўлиб, тергов маълумотларига қараганда, улар Қозон ибодатхонасида портлаш содир этишни мўлжаллашган.

РФ президенти Владимир Путин МРБдан олинган ахборот жиноятчиларни қидириш ва қўлга олиш учун етарли бўлганини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG