Ссылки доступа

Олмаоталик ўн ёшли Данэлия Тулешова Украинада «Голос» шоусининг болалар вариантида ғолиба бўлди (видео)


Олмаоталик ўн ёшли қиз Данэлия Тулешова машҳур "Голос. Дети" шоусининг Украина варианти ғолибаси бўлди.

Финалда бу қўшиқчи қиз таниқли "Эльза Океани" гуруҳининг "Не твоя вiйна" композициясини ижро этди ва томошабинларнинг овоз бериши якунларига кўра, биринчи бўлди.

ОАВ мукофот сифатида Тулешовага «мамлакатнинг болалар овози» унвони берилгани, шунингдек Diseyland Paris га сафар ҳамда у ижро этаётган қўшиқлар"Бизнинг радио"да (Украина) уч ой давомида эшиттириб борилиши имкони тақдим этилганини хабар қилмоқда. Аввалроқ, бу қизнинг ижроси қозоғистонлик бошқа бир таниқли қўшиқчи ва хорижий танловлар иштирокчиси Димаш Қудайберген томонидан мақтовга сазовор бўлгани ҳам таъкидланмоқда.

XS
SM
MD
LG