Ссылки доступа

Қирғизистон ва Хитой бу мамлакатлар орасида газ қувури ўтказиш ниятида

Қирғизистон ва Хитойнинг SINO-Pipeline International Company Limited компанияси "Қирғизистон-Хитой" газ қувурини қуриш бўйича лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш ҳақидаги ўз ниятини тасдиқлади.

ҚР саноат, энергетика ва ер ости бойликларидан фойдаланиш давлат қўмитасининг матбуот хизмати хабар қилишича, лойиҳанинг қиймати 1,2 млрд АҚШ долларини ташкил қилади. Қурилишни 2019 йилнинг охирида бошлаш режалаштирилаяпти. Лойиҳани амалга ошириш муддати- 3 йил.

Лойиҳада туркман газини Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон орқали Хитойга етказиб бериш учун магистрал газ қувурининг 4-тармоғини қуриш назарда тутилган.

Унинг Қирғизистон ҳудудидан ўтадиган узунлиги 215 километрга яқин - Тожикистон билан чегарадаги "Қорамиқ" ўтказиш пунктидан то Хитой билан чегарадаги "Иркештом" НЎПгача бўлган масофани ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG