Ссылки доступа

Тожикистон Қирғизистондан келаётган машиналар учун экологик тўлов жорий қилди


Қирғизистонлик ҳайдовчилар 18 декабрдан бошлаб ҚР Баткен вилояти раҳбариятига тожик томони Баткен-Исфара автомобил йўлида экологик тўлов жорий қилганидан шикоят қила бошлади.

Ҳайдовчи Таштан Эгембердиевнинг айтишича, 15 декабрдан бошлаб ҳар бир автомобиль учун 500 сомдан 2500 сомгача тўлов олинмоқда.

«Бир кунда камида уч марта қатнаймиз. Агар ҳар гал икки минг сомдан тўлайдиган бўлсак, бу рақам бир кунда 6 минг сомни ташкил қилади. Йўл ҳақи юз сом туради, кўриниб турганидек, бизга ҳеч вақо қолмайди. Биз ишни тўҳтатдик, қатновлар йўқ», - дейди ҳайдовчи.

Ҳайдовчиларни ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги ишончли вакилининг биринчи ўринбосари Алишер Абдраҳманов қабул қилди ва тожик томони жорий қилган янги тартиблар ҳақида маълумот берди.

Унинг сўзларига қараганда, Тожикистон 15 декабрдан бошлаб экологик тўлов жорий қилди, бу борадаги қарор 29 ноябр куни қабул қилинган. Мотоциклар учун 62 сомони (500 сомга яқин), енгил автомобиль учун 124 сомони (1000 сом), микроавтобуслар учун–250 сомони (2000 сом), юк автомобиллари учун– 300 сомони ёки 2400 сом деб белгиланди.

Абдраҳманов Баткен-Исфара йўналишида ташувчи машиналар учун экологик тарифларни қисқартириш мақсадида Тожикистоннинг Сўғд вилояти раҳбарияти билан музокаралар олиб боришга ваъда берди.

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги “Қизил Бел” Назорат-Ўтиш пунктидан ҳар куни 700 дан 900 нафаргача одам ва 80 тагача автомобил ўтади. Баткендан Исфарага бориш учун 100 сом тўланади.

XS
SM
MD
LG