Ссылки доступа

ҚРда суд ижрочилари НТС телеканали мулкини ҳатлаш учун келди (видео)


НТС телеканали идорасига суд ижрочилари келишди ва мол-мулкини ҳатлаш тўғрисида суд қарорини ўқиб беришди. Бу ҳақда НТС ходимлари ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилдилар.

Видеолардан бирида канал ходими Қанибек Асанқари уулу суд ижрочилари томонидан тақдим қилинган қарорни ўқиб бераётгани акс этган. «Мана учинчи пункт: суд томонидан иш кўриб чиқилиб, қарор қабул қилингунга қадар жавоб берувчиларга мол-мулклардан, телерадио дастурларини узатувчи телекоммуникация жиҳозларидан фойдаланиш тақиқлансин ва улар ҳатлансин», - дея ҳужжатни ўқиб берди.

Журналист Азиат Жекшеевнинг айтишича, тахминан 17.00ларда ўзларни милиция ходимлари ва суд ижрочилари дея таништирган кишилар келди. Улар суд қарори ва аризани кўрсатишди.

«Улар бино ва мулк ҳатловга олиниши ҳақида, тўғрироғи эфир тўхтатилишини айтишди. Биз раҳбарларни кутдик, у юристимиз билан келди. Ҳозир нима бўлгани аниқлаштирилмоқда... Бирорта жиҳознинг олиб чиқиб кетилишига рухсат беришмаяпти, яъни бизнинг гуруҳ суратга олиш учун чиқиб кета олмаяпти»​, - деди журналист.

Сотрудники НТС о требовании наложить арест на канал
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:52 0:00
Загрузить файл

«Азаттиқ» мухбири ҳодиса жойидан берган хабарига кўра, милиция ходимлари журналистларни НТС канали биносига киришига йўл бермаяпти. Бош прокуратура, ИИВ ва МХДҚ бирор бир маълумотга эга эмасликларини билдирган. Олий суд телеканалланинг ёпилиши қачон ва қайси суд томонидан қабул қилинганини ўрганмоқда.

Суд қарорида таъкидланишича, телеканал устидан ариза Grexton Capital LTD компанияси томонидан берилган ва бу компания вакили, юрист Елена Дзимидович ҳисобланади. Ўзини компания вакили дея таништирган аёл журналистларга, НТС телеканалининг мулкларини ҳатлаш “эфирга узатиш жараёнларига мутлақо ҳалақит бермаслиги”ни айтди. Аёл журналистлар билан мулоқотдан ўзини олиб қочар экан, бу масалада ҳамкасбларига мурожаат қилишлари кераклигини маслаҳат берди.

Grexton Capital LTD Елена Дзимидович о ситуации вокруг телеканала НТС
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:05:16 0:00

«НТС» телеканали бош директори Жайнақ Усен уулу Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида бугунги ҳаракатларнинг сабаби битта – телеканални ёпиш, эканлигини айтди. Унинг айтишича, кўрсатилган эътирозларни бартараф қилиш учун 20 декабрнинг 11.00га қадар муҳлат берилган. У шунингдек, суд қарори устидан шикоят қилишларини таъкидлади.

Маълумки, НТС телеканали «Республика» партиясининг етакчиси ва Жўқўрғу Кенеш депутати Ўмурбек Бабановга тегишли. Адлия вазирлигида канал МЧЖ сифатида рўйхатдан ўтган.

Судебные приставы пришли в офис НТС арестовать имущество канала
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:50 0:00
Загрузить файл

XS
SM
MD
LG