Ссылки доступа

Арзон қозоқ бозорига ўтиш учун ўзбекистонликлар чегарада соатлаб навбат кутмоқда (видео)


Янги йил арафасида ўзбек-қозоқ чегарасидаги Ғишткўприк (Черняевка) назорат-ўтказиш пунктида турнақатор навбат юзага келди.

Чегаранинг Қозоғистон томонида жойлашган бозордаги нарх-навонинг Тошкент шаҳри ва вилояти бозорларидан 30-40 фоиз арзонлиги¸ ўзбекистонликларни янги йил дастурхонини тўлдириш мақсадида чегарадан ўтишга рағбатлантирмоқда.

Суҳбатдошлар чегарада узундан-узун навбат юзага келгани, одамлар соатлаб тик оёқда туришга мажбур қолаётганидан шикоят қилди. “Эрталаб соат 7 да борсангиз, фақат туш пайти чегарадан ўта оласиз. Бир тарафга ўтиш учун 5-6 соат давомида тик оёқда турасиз. Тиқилинчда ёши катталар, аёллар, болалар қийналиб қолаяпти”, - дейди тошкентлик йигит. У чегарадаги турнақатор навбат акс этган видеотасвирни ҳам таҳририятга йўллади.

Узбекистанцы стоят на морозе в очереди, чтобы попасть на дешевый казахстанский рынок
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:09 0:00
Загрузить файл

Бошқа бир ўзбекистонлик эса Ғишткўприк постига борган пайти олган фотосуратларни Озодликка жўнатди. Бу суратларда ҳам чегара пости коридорларидаги узундан-узун навбат акс этган.

Очередь на КПП «Гишткуприк» на узбекско-казахской границе.
Очередь на КПП «Гишткуприк» на узбекско-казахской границе.

Тошкентлик мустақил журналист Абдураҳмон Ташанов ҳам 19 декабрь куни Ғишткўприк постига бориб, одам кўплиги боис ортга қайтиб келганини айтади:

- Чамалашим бўйича, 2 мингга яқин одам навбатда турибди. Жонли навбат, одамлар келиб қўшилаяпти. Мен “ҳозир навбатга турсам, қачон навбатим келади?” десам, “кечга яқин Қозоғистон томонига ўтасиз” дейишди. 5-6 соат навбат кутиш керак, - деди Ташанов.

Ўзбекистонликларга кўра¸ кейинги пайтларда Тошкент ва унинг атрофида яшовчи аҳоли орасида кундалик харажат учун Қозоғистон бозорларига қатнаш тенденцияси кучайган.

Жорий ой бошида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида одамлар кўп қатнайдиган ва тиқин бўладиган чегара ўтказиш пунктларини кенгайтириш ҳамда қайта қуриш бўйича ишлар 2018 -2019 йилларда амалга оширилиши хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG