Ссылки доступа

Бишкекда суд ижрочилари Бабановга тегишли НТС мулкини ҳатлашга киришди

Суд ижрочилари Бишекдаги НТС телеканали мулкларини ҳатлашга киришди. НТС телеканали Қирғизистон парламенти депутати Ўмурбек Бабановга тегишли.

Телекомпания юристи Амантўра Абдраҳмановнинг айтишича, ҳатлов канал бош директорнинг хонасидан бошланди. Бухгалтерлардан зарур ҳужжатларни сўрашди, ҳатлов мана шу ҳужжатларга асосланиб ўтказилади.

Телеканал ўз фаолиятини давом эттирадими, деган саволга жавоб берган юрист суд ажримида мулк ҳибсга олингани таъкидланганини билдирди. Мулклар сақлаш учун кимга берилиши билан боғлиқ масала пайдо бўлди.

«Агар улар мулкларни бизга беришса, у холда ишимизни давом эттира оламиз. Ҳозирча суд ижрочилари кимга беришларини айтишмади. Агар бошқаларга беришса, у ҳолда биз мулкдан фойдалана олмаймиз», – деди юрист журналистларга, ва бу ҳолда канал ёпилиши мумкинлигини сўзига қўшимча қилди.

19 декабрь куни кечқурун НТС телеканали идорасига милиция ҳамроҳлигида суд ижрочилари келишди ва Бишкекдаги туманлараро суднинг мол-мулкни ҳатлаш тўғрисида қарорини ўқиб беришди. Суд қарорида таъкидланишича, телеканал устидан ариза Grexton Capital LTD компанияси томонидан берилган. Суд ажримида НТС учинчи томон сифатида кўрилади.

Суд департаменти матбуот котиби Назира Сағиналиеванинг айтишича, «бу ерда босиб олиш борасида асло гап йўқ». «Фақат НТС телерадиокомпанияяси мулкини ҳатлов кўзда тутилган, мол-мулкни сақлаб қолишни таъминлаш, шунингдек мулкларни ишончли бошқарувга топшириш мақсад қилинган», - деди.

Парламент депутати, 15 октябрда бўлиб ўтган президентлик сайловида иккинчи ўринни олган Ўмурбек Бабанов НТС атрофидаги вазиятни “босқинчилик” деб атади.

XS
SM
MD
LG