Ссылки доступа

Freedom House: Олий суд Қирғизистон ҳукуматига танқидчиларни жим бўлишига имконият берди

Ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи Freedom House ташкилоти Олий суднинг Zanoza.kg нашри ва унинг асосчисига нисбатан чиқарган қарорини “сиёсий ва адолатсиз” дея атади. Нашр Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев ҳақида мақола эълон қилгани учун 27 млн сом миқдорида жаримага тортилди.

«Президент журналистик суриштирувнинг объекти ва жамоат шахсидир. Қуйи суд инстанциясининг сиёсий ва адолатсиз қарорини бекор қилишдан воз кечган мамлакат Олий суди Қирғизистонда қонунларнинг устиворлигини шубҳа остига қўймоқда ва танқидчиларни овозини бўғиш мақсадида ҳукуматга қонунни суиистеъмол қилишга имконият бермоқда. Шу билан бирга ҳукумат тадбиркор, президентликка собиқ номзод Ўмурбек Бабановга тегишли, мамлакатдаги йирик хусусий НТС телеканали мулкини мусодора қилиш жараёнида турибди», - деди Freedom Houseнинг Евроосиё дастури директори Марк Берендт (Marc Behrendt).

Унинг айтишича, Олий суд қарори янгиликлар сайти ёпилишига олиб келади ва бу "журналистлар ҳаётини бузиши мумкин".

2017 йилнинг март-апрел ойларида Бош прокурор Индира Жолдубаева бешта даъво аризасини бериб Zanoza.kg сайти таъсисчиларидан Алмазбек Атамбаев фойдасига товон сифатида 27 миллион сом(385 минг доллар) берилишини талаб қилган эди. Яна бошқа жавобгарлар - Чолпон Жакупова ва Ўмурбек Текебаевнинг икки адвокатидан - 13 млн сом берилиши сўралаган эди. 30 ноябрь куни Олий суд бешта даъво аризасининг учтаси бўйича Бош прокурор фойдасига қарор чиқарди.

20 декабрь куни фуқаро фаоллари бош прокурор даъвоси бўйича журналистлар тўлаши керак бўлган жаримани тўплаш мақсадида пул йиға бошлади. Шунингдек, 20 декабрь кунги суд ижрочилари НТС телеканали мулкини ҳатлашди.

Халқаро “Чегара билмас мухбирлар” ноҳукумат ташкилотининг сўнгги рейтингида Қирғизистон эркин сўз нуқтаи назаридан “муаммоли” мамлакатлар сафидан ўрин олди.

XS
SM
MD
LG