Ссылки доступа

Mellon Банки Қозоғистоннинг 22,6 млрд долларлик активларни музлатмоқда


Қозоғистон ҳукумати ва Молдова инвестори ўртасида кетаётган юридик жанг жараёнида Нью-Йоркдаги BNY Mellon банки Қозоғистон Миллий жамғармасининг 22,6 млрд долларлик активларини музлатиб қўйишга қарор қилди.

Молдовалик тадбиркор Анатолие Стати ва унинг компанияси бундан аввал Қозоғистон ҳукуматига қарши берган даъво аризасида ютиб чиққан эди. Унинг кўрилган зарарни қоплаш ва тўлаш масаласидаги талаби Қозоғистон нефть даромадларининг 40 фоизга яқини музлатиб қўйилишига сабаб бўлди.

Активларнинг музлатилиши президент Назарбоевнинг Қозоғистон компанияларига хориждаги пулларни “йўқолиб қолишидан сақлаш” мақсадида қайтариш борасидаги чақириғидан бир неча ҳафта ўтиб юз берди. Унинг айтишича, бугунги кунда «мамлакатнинг 18та компанияси хорижда 12 ярим миллиард долларни сақламоқда». «Бу пуллар бизнинг иқтисодиётимизга ёрдам бериши мумкин эди, Қозоғистонда ишлатилиши мумкин эди», — деди Назарбоев 6 декабрь куни Остонада саноатлаштириш кунига бағишланган телекўприкда.

Нефтга бой мамлакатда катта ваколатларга эга бўлган Назарбоев, хусусий сектор раҳбарларига ўз нафратини билдирди. Унинг фикрича, улар маблағларни хорижий банкларда сақлаб саҳоватли турмуш тарзини кечиришган.

XS
SM
MD
LG