Ссылки доступа

Қирғизистон, Ўзбекистон ва Хитой темир йўл қурилишига оид музокараларни давом эттиради


27 декабрь куни Тошкентда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишини муҳокама қилишга доир вазирлар даражасидаги уч томонлама учрашувлар бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қирғизистон Транспорт ва йўллар вазирлиги хабар қилди.

Эътироф этилишича, 25 декабрь куни Тошкентга Қирғизистондан бир гуруҳ мутахассислар йўналтирилади.

Бундан бир кун аввал транспорт ва йўллар вазири Жамшитбек Калиловни президент Сооронбай Жээнбеков қабул қилди. У вазирга Тошкентда бўлиб ўтадиган учрашувларга экспертлар гуруҳини пухталик билан тайёрлашни топширди, зеро темир йўл лойиҳаси ташқи бозорларга чиқиш учун “Қирғизистон учун жуда муҳим”, деб хабар қилади Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Жээнбеков қурилишнинг иложи борича тезроқ бошланиши Марказий Осиёнинг минтақадаги энг фойдали ва самарали транзит йўлаги сифатида жозибадорлиги ошишига ёрдам беришини таъкидлаб ўтди.

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлининг қурилишига доир ташаббус ҳақида 2000 йилларнинг бошидан бошлаб аҳён-аҳёнда гапирилиб келинарди.

2012 йилги ҳисоб-китобларга кўра “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қуришга 6-6,5 миллиард доллар кетади.

XS
SM
MD
LG