Тожикистон раҳбари ўз сўзида иккита инқирозли банк давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашдан сўнг кўплаб омонатчилар ўз пулларни олганини айтди. Бироқ, Эмомали Раҳмоннинг фикрича, бу етарли эмас ва ҳукумат қисқа муддатларда «Агроинвестбанк» ва «Тоджиксодиротбанк»лардаги молиявий вазиятни соғломлаштириш режасини ишлаб чиқиши керак.
Унинг сўзларига қараганда, шу йилнинг 11 ойи мобайнида аҳолининг кредит мусассаларидаги депозити ҳажми 9 млрд сомони (1 млрд $)ни ташкил қилган, бу ўтган йилга таққослаганда 5% камдир.
Россиядаги иқтисодий инқироздан кейинги сўнги йилларда меҳнат муҳожирларнинг пул юбориши камайиб кетгани боис Тожикистондаги банклар бир қатор мураккабликлар билан тўқнаш келди. Шу давр ичида иккита банк банкрот деб эълон қилинди.