Миллий домен ҳудудини бошқариб турувчи Тожикистон президенти ижроия маъмурияти ҳузуридаги Ахборот –техник маркази tj ҳудудида доменларни такомиллаштирилган рўйхатга олиш қоидаларини эълон қилди.
Қоиданинг 17- пунктида таъкидланишича, tj домен ҳудудида сўралаётган домен номлари миллий манфаатлар, инсонийлик одоблари, этник меъёрларга зид келса рўйхатга олиш рад этилади.
Қоидаларда шунингдек, ким биринчи бўлиб ариза берса ўша домен номининг эгаси бўлиши қайд қилинган. Марказ, шунингдек географик доменларни, масалан, аsht.tj, isfara.tj, mastchoh.tj, ishkashim.tj рўйхатга олмади. Чунки бу номлар маҳалий ҳукумат идораларининг заҳирасида турибди. Шунингдек, заҳирага gov.tj. ва mil.tj. домен номлари ҳам олиб қўйилди.
Олий даражадаги tj тожик домени 1997 йилда IANA ҳалқаро ташкилоти томонидан рўйхатга олинган. Бугунги кунда мамлакатда tj ҳудудида домен номларини расман рўйхатга олувчи 9та идора бор.2003 йилда домен номларини рўйхатга олишни бошқариш Тожикистон президенти ижроия маъмурияти ҳузуридаги Ахборот-техник марказга берилди, бу марказ ҳамон расмий администратор сифатида қолмоқда.