Концерт чипталари олийгоҳларнинг аълочи талабаларига, фаол ёшларга тарқатилади. Чипталар Ўзбекистон Маданият вазирлиги ва Ёшлар Иттифоқи ҳамда Меҳрибонлик уйлари томонидан тарқатилиши айтилди.
Энрике Иглесиас- Алишер Усмонов ушбу ойда Ўзбекистонга олиб келаётган хориж юлдузларининг учинчисидир. Декабрь ойида Усмонов британиялик қўшиқчи Робби Уилямс ва испаниялик тенор Хосе Каррерасни ҳам Тошкентдаги концертини ташкиллаштиргани ҳабар қилинди.
Маҳаллий нашрлар томонидан "уч хориж юлдузининг концертлари Усмоновнинг ўзбекистонликларга янги йил туҳфаси", дея тақдим қилинди.