Ссылки доступа

ФТБ: Трампга қарши “ҳужжатлар”нинг асосий пунктлари тасдиқланмади


АҚШ Федерал Тергов бюроси директорининг ўринбосари Эндрю Маккейб айни дамда ўзининг идораси президент Дональд Трампга нисбатан Москвадаги Британия махсус хизмати собиқ ходими Кристофер Стилдан олинган маълумотларни тасдиқлай олмаганини тан олди.

Бу ҳақда The Washington Times газетаси ёзди. Маккейб бу борада Конгресснинг Вакиллар палатаси разведка қўмитасида бир неча соат давом этган ёпиқ эшитувларда баёнот берди.

Fox News телеканали ваThe Washington Examiner газетасининг маълум қилишича, эшитувларда Маккейбдан ФТБ Стил томонидан олинган, гўёки Трамп штабининг Россия билан тил бириктиргани борасидаги қайси маълумотни тасдиқлай олади, дея сўрашди. Бу саволга Маккейб шундай жавоб берди: фақат Трампнинг кўнгилли ёрдамчиси бўлмишКартер Пейджнинг 2016 йил июлида Москвага маъруза қилиш учун борганини тасдиқлаймиз. Пейдж Россияга бораётганини яширмаган, унинг ташрифини кўпчилик биларди.

ФТБ АҚШдаги президентлик сайлов кампанияси авжига чиққан вақтдаги маълумотларни ўрганди. Маълумотларни йиғиш Демократик партия Миллий қўмитаси томонидан Стилга юклатилган. Ҳужжатда Трампнинг 2013 йилда Россияга амалга оширган ташрифи мобайнида ўзини нотўғри тутган ҳолатлари ҳам бор. Маълумотлар тасдиғини топмаган бўлишига қарамай, ФТБнинг контрразведка бошқармаси ишни давом эттиришга ҳаракат қилмоқда, айрим маълумотларга кўра, мавжуд маълумотларга таяниб, Трамп атрофидаги одамларнинг телефон сўзлашувларини тингланиши борасида сўралаган.

The Washington Post маълумотларига кўра, Маккейб келаси йил бошларида ўз мансабидан кетиши мумкин. Разведка Қўмитасидаги Республикачилар у худди Хиллари Клинтон электрон почтаси атрофидаги терговлар сингари терговдан четлаштирилиши кераклигини талаб қилишмоқда. Чунки Виржиния штати қонун чиқарувчилари идорасига сайланган унинг рафиқаси Хиллари Клинтонинг ҳаммаслаги бўлган ўша вақтдаги Виржиния губернатори бўлмиш Терри МакОлифф назоратидаги ташкилотдан юз минглаб доллар олган.

XS
SM
MD
LG