Биз Миллий жамғарма маблағларини аввал қандай сақлаган бўлсак, шу даражада сақлашга ҳаракат қиламиз», - деди Акишев.
«Мен гап активларни йўқотиш ҳақида кетмоқда, деб ўйламайман. Тўғри юридик баҳслар бор. Менинг фикримча, улар якунида албатта ўз ечимини топади. Биз юқори малакали маслаҳатчиларга эгамиз ва бизнинг консультантлар малакали фаолият олиб боришларига ишонамиз. Биз Миллий жамғарма маблағларини аввал қандай сақлаган бўлсак, шу даражада сақлашга ҳаракат қиламиз», - деди Акишев.
Милий банк раҳбари Данияр Акишев даъво аризасидаги маблағлар миқдорини музлатилган маблағлар миқдори билан солиштириб бўлмайди, деди. «Биз қарор нечоғлиқ қонунга тўғри келиши борасида норозилик билдирдик. Биз Лондондаги Олий судга мурожаат қилдик, суд бу эътироз бўйича бизга рад жавобини берди, бироқ бу қарор юзасидан шикоят қилиш имкониятларимиз бор. Биз, банк-кастодиан [New York Mellon] нохақ эканлиги юзасидан шикоят қиламиз, фикримизча, музлатилган маблағлар миқдори билан даъво пуллари ўртасида фарқ мавжуд», —деди Акишев.
Ўтган ҳафта маълум бўлишича, молдовалик тадбиркор Анатолий (Анатола) Стати билан Қозоғистон хукумати ўртасида давом этаётган баҳслар сабаб New York Mellon банки хом-ашё сотувидан тушадиган пуллар тўпланадиган Қозоғистон Миллий жамғармасининг 22,6 миллиард доллар маблағини музлатиб қўйди. Қозоғистон нефтгаз тармоғига маблағ киритган Анатол Стати ва унинг компаниясиҚозоғистон хукумати ва мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев томонидан бўлаётган таъқиблар қурбонига айланганлигини айтишади. Ҳукумат, гўёки Статига ўз активларини арзон нархларда сотиш учун босим кўрсатганмиш.
Қозоғистон томони эса Стати компанияси фирибгарлик схемасидан фойдалангани боис Остона шартномаларни бекор қилганини айтмоқда. Хорижий судларда Стати даъвоси бўйича Қозоғистонга қарши суд жараёнлари бир неча йиллардан бери давом этмоқда.