“Биз яна 5 млрд гривнани махсус мусодара қилишни режалаштирганмиз. Шу сабабли кейинги йил бошида бундай мусодарани амалга оширамиз ва умид қиламанки, бу сафар ҳукумат анча тартибли иш кўради, биз эса унга маблағларни олиб, уларни одамларгача етказа олмаганлар бепарволиги учун бир қатор жиноий иш қўзғашни бошлаш билан ёрдам берамиз”, - деди Луценко.
Бош прокурор бундан олдин Янукович яқинидаги одамлардан 22 млрд гривна мусодара қилинганлигини, бироқ бу пуллардан бор-йўғи 5 млрд гривна ўзлаштирилганлигини ёдга солди. “Бу юридик тилда пулларни олиб, уларни ўзлаштира олмайдиган амалдорларнинг бепарволигини англатади”, - деб қўшимча қилди Луценко.
2018 йилда Украина давлат бюджетига махсус мусодара қилишдан 4,7 млрд гривна келиб тушиши режалаштирилган.
Янукович адвокати Виталий Сердюкнинг айтишича, собиқ президентнинг ҳимоячилари гўёки собиқ давлат раҳбари ва уни ўраб турган шахсларга тегишли бўлган пулларни мусодара қилиш ҳақидаги “шак-шубҳасиз ёлғон ахборот” тарқатганлиги учун бош прокурорга қарши даъво тайёрлаётганликларини айтди.
2017 йилнинг сўнгида Украинада Януковичнинг давлатга хиёнати иши юзасидан сиртқи суд бошланган. Прокуратура собиқ президентга бир умрлик қамоқ жазоси берилишини талаб қилиш ниятида, Януковичнинг ўзи айбловларни инкор қилмоқда.