Ссылки доступа

Москвада фабрикадаги отишма натижасида одам ўлди

Москвада, "Меньшевик" фабрикасининг ҳудудидаги отишма натижасида бир одам ҳалок бўлди, яна бир неча киши яраланди. РИА-Новости агентлиги корхона ҳудудида одамлар гаровга олинганини ҳам хабар қилмоқда.

"Интерфакс" маълумотларига қараганда, отишма фабрикага эгалик қилувчилар ўртасидаги жанжал натижасида келиб чиққан. Улардан бири милтиқдан ўқ узди.

Қўлга олишлар ҳақида ҳозирча хабар қилинмаяпти. Ҳодиса содир бўлган ҳудуд полиция томонидан ўраб олинган.

XS
SM
MD
LG