«БМТ раҳбарлигида ўтказилаётган тинчлик ўрнатишга қаратилган бундай операцияда Бишкек чекланган доирада иштирок этишга тайёрми?», - деб қизиқди Қирғизистон раҳбаридан ОАВ вакиллари. Сооронбай Жээнбеков саволни тасдиқлаб, “ҳақиқатан ҳам ОАВда айрим экспертлар орасида мазкур масала муҳокама қилинмоқда”, - деб айтди.
“Сурияга тинчлик ўрнатувчи контингентни йўллаш эҳтимоли КХШТ доимий кенгаши мажлисида кўриб чиқилган, аммо бу вариант мазкур босқичда ўз ривожини топмади”, - деб қўшимча қилди президент.
“Қирғизистон ҳеч кимдан ҳеч қандай таклиф қабул қилмаган ва ҳарбийларимизни Сурияга йўллаш ҳақида ҳеч бир тараф билан ҳеч қандай музокара олиб бораётгани йўқ. Мазкур масалани амалга ошириш учун КХШТ иштирокчилари бўлган барча давлатларнинг бир овоздан қабул қилинган қарори, БМТ ХКдан ижобий резолюция олиниши, энг муҳими – Қирғизистон парламенти розилиги талаб қилинади”, - деб уқтириб ўтди Сооронбай Жээнбеков.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил октябрь ойининг бошида Қирғизистон бош вазири Сапар Исоқов «Новости» РААга берган интервьюсида Қирғизистон ўз ҳарбийларини Суриядаги деэслакация зоналарига жўнатиш ҳақидаги расмий таклифларни қабул қилмаганлигини ҳам маълум қилган.