Диллон яқингача шу гуруҳнинг бу давлатлардаги аъзолари сони уч минг кишини ташкил этгани ҳақида аниқлик киритди. АҚШ вакили ҳозир коалиция Ироқ армияси билан биргаликда исломчиларга Ироқ-Сурия чегарасидан ўтишга имкон бермаётгани таъкидлади.
12 декабрь куни Сурияда “Ислом давлати” устидан ғалаба қилингани ҳақида АҚШ президенти Дональд Трамп баёнот берди. 6 декабрдаСурия жиҳодчилардан озод қилингани ҳақида Россия Бош штабининг бошлиғи Валерий Герасимов айтиб ўтган эди.
АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция 2014 йилдан бери Суриядаги радикал исломчиларга қарши кураш олиб бораяпти. Россиянинг Суриядаги ҳарбий компанияси 2015 йил 30 сентябрда бошланган. Коалиция бир неча марта Москвани Сурия президенти Башар Асадни қўллаб-қувватлашда айблади. Ғарб мамлакатлари Башар Асадни оммавий равишда инсон ҳуқуқларини бузишда айблаб келади.