Ссылки доступа

Туркманистон шимолида ҳайвонлар емининг “қора бозори” пайдо бўлди


“Озодлик” радиоси Дашоғуздаги мухбирларининг хабарларига қараганда, минтақада чорвачиликда ишлатиладиган ғалла маҳсулотларининг нархи уч баробар ошди.

Айни дамда вилоятнинг барча ҳудудларида 1 килограмм емнинг нарҳи 1 манат (30 цент)ни ташкил қилади. Шуни таъкидлаш керакки, бу маҳсулотнинг давлат томонидан белгиланган нархлари уч баробар арзондир.

Дашоғуз вилоятининг Гурбансолтан эже ва Ниязов номли туман марказларидаги кепак маҳсулотлари дўконларида ҳар бир оила учун давлат нархида 20 килограммдан ем сотилмоқда. Дўконлар олдида узундан узун навбатларни, камида 300 кишини учратиш мумкин. Айримлар бу маҳсулотларни харид қилганларидан сўнг “қора бозор”да сотмоқда ва шу билан даромад топишмоқда.

Дашоғуздаги “Озодлик” мухбирининг айтишича, ишсизлик ва озиқ-овқат нархларининг юқорилиги сабаб ем сотиш айрим оилалар учун ягона даромад манбаи бўлиб қолган.

Айни дамда, айниқса қиш ойларида, уй ҳайвонлари учун емга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Бу ўз навбатида навбатда турган одамлар ўртасида турли низоларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. Шу сабабли ем сотиш куч ишлатиш идоралари ходимларининг назоратида амалга оширилмоқда.

" 22 декабрь жума куни навбатда турганлар ўртасида юз берган низо муштлашувга айланиб кетиши оқибатида икки киши жароҳат олди. Жабрдийдалардан бирининг қовурғаси ва қўли синди, иккинчисининг эса боши ёрилди. Уларнинг ҳар иккиси шифохонага олиб кетилди. Муштлашувни тўхтатиш мақсадида ҳодиса жойига зудлик билан туман полициясининг бутун таркиби жалб қилинди", - дейди “Озодлик”нинг минтқадаги манбаси.

“Озодлик”нинг Дашоғуздаги мухбирининг айтишича, ем сотилиши тўхтатиб қўйилганда, навбатда турган одамлар кўчаларни тўсиб қўйиб, ўз норозиликларини билдиришмоқда. Шу сабабли ем ҳатто якшанба кунлари ҳам сотилмоқда.

XS
SM
MD
LG