Ссылки доступа

Остонада уч кишини «терроризмни тарғиб қилиш»да гумон қилиб қўлга олишди


28 декабрь куни Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси “терроризмни тарғиб қилиш”да гумон қилинаётган уч киши ушлангани ҳақида хабар қилди.

Маҳаллий ОАВ бу идоранинг матбуот хизматига таянган ҳолда қўлга олиш 28 декабрь куни бўлиб ўтганини хабар қилмоқда.

"Ушбу шахслар ўз атрофидагилар орасида халқаро террорчилик ташкилотларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқишга даъват қилган. Сўроқлар, тинтувлар ва бошқа тергов ҳаракатлари ўтказилаяпти", - деб иқтибос келтиради ОАВ, МХҚнинг матбуот хизматидан.

Ноябрь ойининг охирида Олмаота полицияси “жамоат тартибини бузиш бўйича” акцияларни режалаштиришда гумон қилинган бир гуруҳ шахслар ушланганини баён қилган эди. Олмаота ички ишлар департаментининг расмий вакиласи Салтанат Азирбек “Терроризмни тарғиб қилиш ёки террорчилик ҳаракати содир этишга ошкора чақириш” моддаси бўйича тергов бошланганини хабар қилди.

XS
SM
MD
LG