Ссылки доступа

Қирғизистон ва Ўзбекистон автобус қатновлари тикланишига ҳаракат қилмоқда


Ўзбекистон билан автобус қатновларини тиклаш борасида музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳақда ҚР ҳукуматининг парламентдаги вакили Аширбек Темирбаев парламент мажлисида маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, Қирғизистон делегациясининг Тошкентга ташрифи доирасида 25 декабрь куни Ўш-Қўқон, Ўш-Фарғона, Ўш-Андижон, шунингдек Ўзбекистон шаҳарларидан Жалолобод ва Қизилқия шаҳарларига автобус қатновларни қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди.

Аширбек Темирбаев шунингдек, баҳор ойларига яқин Тошкент-Бишкек-Балиқчи йўналиши бўйича темир йўл қатнови очилишини айтди:

- Келишувларга биноан, ҳафтада бир марта Ўзбекистон темир йўллари поездлари шу йўналиш бўйича қатнайди.

Бундан аввал,23 декабрдан бошлаб Air Manas компанияси Бишкек-Тошкент йўналиши бўйича самолёт парвозларини амалга ошира бошлади, самолётлар ҳафтада икки марта парвоз қилади. Шунингдек Ўш-Тошкент йўналиши бўйича ҳам парвозлар амалга оширилмоқда.

XS
SM
MD
LG