Бундан аввал хуқуқ-тартибот идоралардаги манбалар ТАСС ва "Интерфакс" агентликларига икки кишининг ҳалок бўлгани ҳақида маълумот берган эди. Гувоҳлар ижтимоий тармоқларда ҳодиса жойидаги фото ва видеоларни эълон қилмоқда.
Автобуснинг одамларга бостириб бориши билан боғлиқ Москвада юз берган бу иккинчи ҳодисадир.
25 декабрь куни йўловчи автобуси метронинг "Славянский бульвар" бекатидаги ер ости йўлига тушаверишда турган пиёдалар устига бостириб борган эди. Расмий маълумотларга кўра, тўрт киши ҳалок бўлиб, яна 11 киши жароҳат олди, улардан тўққиз нафари шифохонага ётқизилди. Юз берган ҳодиса юзасидан иккита эҳтимолий версия илгари сурилмоқда: техник носозлик ва ҳайдовчининг хатоси.