Ссылки доступа

Қирғизистондаги таълим секторига 10 млн евро ажратилди


Европа Иттифоқи Қирғизистоннинг таълим соҳасини ривожлантириш учун 10 млн евро миқдорида грант ажратди.

ҚР таълим ва фан вазирлигида хабар қилишларича, бу маблағлар таълим секторини бюджет томонидан қўллаб-қувватлаш доирасида ғазна ҳисоб рақамига келиб тушади.

Дастурнинг мақсади умумий ва ўрта махсус таълимни ислоҳ қилишга кўмаклашиш, таълим сифати ва педагогик стандартлар сифатини ошириш эканлиги таъкидланмоқда.

Ушбу грант ҳақидаги битим Жўқўрғу Кенешда ратификация қилиш таомилини ўтаётганда, ажратиладиган маблағлар кўрсатилганлардан ташқари, дарсликлар сотиб олиш, мактабгача таълим тизимини молиялаштириш ва ҳамма мактабларда Интернет ўрнатишга ҳам йўналтирилиши зарурлиги тўғрисида фикрлар билдирилди.

Бу грант ҚР ҳукуматига 2020 йилгача таълимни ривожлантириш стратегиясини амалга оширишга кўмаклашувчи 36 млн евро миқдоридаги бюджет томонидан қўллаб-қувватлаш дастури доирасида ажратилган.

XS
SM
MD
LG